Срочная публикация научной статьи
+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru
Сайфиева Мехрибон,
магистрант
Самаркандского государсвтенного института иностранных языков,
Узбекистан
Аннотация: Мазкур мақолада мактабгача таълим муассасаларида инглиз тилини ўргатишда мультимедия воситаларини ишлатишнинг самарали йўлларидан фойдаланиш учун керак бўладиган маслаҳатлни ўз ичига олади.
Калит сўзлар: инглиз тили, мультимедия воситалари, фан, тил билиш даражаси, мактабгача таълим.
Мактабгача таълим муассасаларида болаларни мультимедия воситалари орқали инглиз тилига ўргатиш XXI аср ақл ва заковат, фан ва техника асридир, техник воситалар инсон фаолиятининг барча жиҳатларини жадаллик билан қамраб олмоқда. Хусусан, бугунги кунда ахборот коммуникация технологияси барча таълим муассасаларида, шу билан бирга мактабгача таълим муассасаларида ҳам муҳим ўрин эгалламоқда. Давлатимиз томонидан таълим жараёнини ахборотлаштириш, унинг моддий базасини бойитиш, ўқув жараёнида ахборот коммуникацион технологияларидан самарали фойдаланиш учун керакли замонавий дастурий воситалар билан таъминлаш юзасидан кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.
Боғча — бу таълим муассасасининг илк поғонаси ҳисобланади, шунинг учун ҳам болаларни мактаб остонасига тайёрлаш, ҳамда уларнинг онгига билим олишнинг қанчалик аҳамиятли эканлигини сингдира олиш, тарбиячиларнинг зиммасига муҳим масъулият юклайди. Замон талабига мос равишда инглиз тили дарсини ўтиш болаларнинг дунёқарашини ривожлантиришга туртки бўла олади. Шундай экан, инглиз тили дарсларини самарали педагогик усуллар ёрдамида ташкил этиш тарбиячиларнинг мақсад сари илдам одимлашларида етакчи восита бўлиб хизмат қилади. Умуман олганда, компьютер инглиз тилини ўзлаштириш жараёнида болаларга муҳим ёрдамчи воситадир. Компьютер ёрдамида педагоглар ўз фаолиятлари давомида кўргазмали материаллар намойиш этиш, турли хил ўйинлардан фойдаланиш ҳамда болаларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантирувчи воситалар уйғунлигини таъминлаш имкониятига эга бўладилар. Таълим тизимида ўз аҳамиятини йўқотаëтган ҳозирги анъанавий таълим шаклини янги педагогик технологилар асосидаги компьютерли таълим эгалламоқда. Шунинг учун бутун эътиборни ҳозирдан бошлаб юртимиз келажаги бўлган ëш авлоднинг компьютер саводхонлигини мустаҳкамлашга қаратиш зарур.
Инглиз олими Кэтлин Фалтон, ―АКТдан таълимда фойдаланиш, ўқув материалларини яхши ўзлаштириш ва эгаллаш, улар мазмунини узоқ вақт эсда сақлаб қолиш, билимларни мустаҳкамлаш имконини беради ҳамда ўқувчиларнинг ўқишга қизиқишларини янада оширади, мустақил фикрлаш ва олган билимларини амалиётга татбиқ этиш билим ва малакаларини янада шакллантиради, дея таъкидлайди [5].
Ахборот коммуникация технологияларини жорий этишда, мультимедияли тақдимотлар ҳам самарали восита ҳисобланади. Буни амалга оширишда компьютер технологиялари қўл келиб, вақтни тежаган ҳолда берилган вазифани яхши ўзлаштиришга имкон яратади. Мультимедиали таълим воситалари икки турга бўлинади: 1. Монитор экранидан тўғридан тўғри билим беришга қаратилган воситалар (дарс ишланмаси, электрон қўлланма, компьютерли ―саёҳат, компьютерли таълим ўйинлари ва ш.к.). 2. Кўргазмали қурол (дидактик восита сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган воситалар, слайдлар, тақдимотлар, жадваллар ва ш.к.) [1].
Инглиз тилини ўрганаётган боғча болаларининг сўз бойлиги камлигини ҳисобга олган ҳолда, аудио орқали эртакларни эшиттиришдан олдин янги сўзларни уларга ўргатиш муҳимдир. Шуни инобатга олиш керакки, эртаклар болаларга таниш, тушунарли ва қисқа бўлиши лозим. Бир томондан аудио эртаклар болаларнинг эшитиб тушуниш қобилиятини, фикрлаш доирасини ва англаш салоҳиятини кенгайтирса, бошқа томондан инглиз тилини ўрганишларида сўз бойлигини оширишига туртки бўлади. Қуйидаги аудио эртакларни намуна сифатида келтириш мумкин: «Three Little Pigs», «Three Little Kittens», «Goldilocks and the three bears» ва бошқалар шулар жумласидандир [4,255]
Мактабгача таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш ва ўрганиш тизими такомиллашиб бораётган бугунги кунда таълим жараёнида инглиз тилини замонавий технологиялар асосида, интерфаол услублар иштирокида ўқитишни самарали ташкил этиш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Амалга оширилган мазкур илмий тадқиқот таълим тизимини такомиллаштириш, дидактик ўйинлар воситасида, илғор педагогик технологиялар орқали инглиз тилини ўргатиш самарадорлигини оширишга қаратилган. Бу жараёнларни таъминлаш мақсадида олиб борилган назарий ва экспериментал тадқиқот натижалари қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини берди:
— таълим тўғрисидаги қатор хужжатлар, қарорлар билан бирга бир қанча соҳага тегишли адабиётлар кўриб чиқилди. Шу билан бирга, чет тилларни кичик ёшдаги болаларга самарали ўқитишнинг долзарб масалаларига йўналтирилган ўзбекистонлик олимлар ва хорижлик педагогларнинг асарлари ва илмий мақолалари таҳлилга этилиб, ижобий фикрларидан фойдаланилди;
— мактабгача таълим муассасаларида инглиз тили дарсини дидактик лойиҳалаштириш мақсадида, инглиз тилини дидактик ўйинлар, замонавий интерфаол методлар, инновацион технологиялар ҳамда мультимедия воситалари ёрдамида ўргатишни рўёбга чиқаришнинг назарий ва амалий асослари ўрганилди ва таҳлил қилинди;
— мактабгача таълим муассасаларидаги инглиз тили машғулотлари кузатилди. методик тавсиялар ишлаб чиқилди;
-мультимедия ишламаларига асосланган интерактив машғулотлар ишлаб чиқилди;
Шу жумладан, болаларга инглиз тилини ўргатишда янги ахборот технологиясидан, яъни мультимедиали компьютер технологиясидан фойдаланиб машғулотларнинг самарадорлигини ошириш, таълим-тарбия жараёнини жадаллаштириш, болаларда компьютер саводхонлигини шакллантириш ҳамда инглиз тилини самарали ўргатишга эришилди. Мактабгача таълим муассасаларида инглиз тилини ўргатишда қуйидаги тавсиялар асосида иш кўрилиши мақсадга мувофиқ:
— инглиз тили машғулотларида интерактив ўйинлардан кенг фойдаланиш орқали болаларнинг дунёқарашини ва қобилятини ривожлантириш;
— машғулотлар 100% инглиз тилида олиб борилиб, тил кўникмасини шакллантириш лозим;
— инглиз тили машғулотларининг мақсади, мазмуни ва услуби жиҳатидан боғчадаги болалар гуруҳига мос равишда табақалаштириш;
— мактабгача таълим муассасасида инглиз тилини ўргатувчи тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида махсус дастурлар асосида тарбияланувчиларнинг ижтимоий тасаввурларини кeнгайтирувчи амалий машғулотлар тизими ва тeхнологиясини такомиллаштирилишига алоҳида эътибор қаратиш керак;
— мактабгача таълим муассасалари болаларнинг ёшини инобатга олган ҳолда, улар учун тайёрланган аниқ режалаштирилган, мақсадли, ролли ўйинлар яратиб, улар билан ўз вақтида таништириб бориш шарт;
— мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг ëшига тўғри келадиган ишлаб чиқариш масаласига эътибор бериш зарурдир;
АДАБИЁТЛАР
1. Абдуқодиров А.А. Педагоглар малакасини оширишда масофали ўқитиш методикаси // Ахборот коммуникация технологиялари бўйича педагоглар ва мутахассислар малакасини ошириш: тажриба ва муаммолар //Ил.-услуб.конф.мат..(23 июнь, 2004 йил) . — Т., 2004. — Б.
2. Боймуродов Н. Амалий психология.—Т.:Янги аср авлоди,2008.—313 б.
3. Родина, 2010 Родина Н.М., Протасова Е.Ю. Методика обучения дошкольников иностранному языку: учебное пособие. — Москва: Гуманитар. изд. центр ВЛАДОС, 2010. — 220 с.
4. Шныбаева С.Б. Использование информационно-коммуникационных технологий при изучении английского языка в дошкольном образовательном учреждении// Материалы II Международной заочной научно-практической конференции. — Чебоксары: Инновационные педагогические технологии в учебно-воспитательном процессе современного образовательного учреждения, 2014. — С.
5. Fulton, 1996, p.