Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Бошланғич мактабда табиатшуносликни ўқитиш асослари

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Рузиева Нигора Бахрамовна, Шаймардонова Сайёра Хурсановна, Худойқулова Озода, Ғаниева Феруза, Пардаева Ойжамол , Элмуродова Ойдана
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №8 2018»  (август, 2018)
Количество просмотров статьи: 1936
Показать PDF версию Бошланғич мактабда табиатшуносликни ўқитиш асослари

Рузиева Нигора Бахрамовна
Денов туман 2-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

Шаймардонова Сайёра Хурсановна
Термиз тумани 4-сон умумий ўрта таълим мактаби

Худойқулова Озода
Термиз тумани 4-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Ғаниева Феруза
Шеробод тумани 68-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Пардаева Ойжамол
Узун тумани 33-сон ўмумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Эшмуродова Ойдин
Узун тумани 33-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

Табиатшуносликни ўқитиш методикаси табиатшу­носликни ўқитишда болаларни ҳар томонлама тарбиялашнинг мазмуни ва методларини очиб берувчи педагогик фандир. У педагогикада ишланган тадқиқотларга асосланади ва ўз предметни ўқитиш мазмуни ҳамда хусусиятларини ҳисобга олган холда унинг методларидан фойдаланади.

Ўқувчиларга табиатшуносликни ўргатиб бориш би­лан ўқитувчи уларни таълимни давом эттириш ва амалий фаолият учун зарур бўлган билим, ўқув ва куникмалар билан қуроллантирибгина қолмай, балки уларнинг дунёқараши, иродаси, характерини шакллантиради, ақлий қобилиятларини ривожлантиради ҳам. Шунга кура табиатшуносликни уқитишнинг шакл ва методла­рини ишлаб чиқади.

Уқитиш жараёни ўзаро боғлиқ бўлган қисмларни: предмет мазмуни, ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятини, яъни предметнинг ўзини, уни ўқитишни ва уқишни, яъни билим, уқув ва куникмаларни эгаллаб олишни ўз ичига олади. Шунга кура табиатшунослик методикасининг вазифалари қаторига уқув предмети сифатида табиат­шунослик мазмунини аниқлаш, ўқитишнинг метод ва услубларини тадқик қилиш, зарур уқув жиҳозларини ишлаб чиқиш киради. Табиатшуносликни ўқитиш ме­тодикаси фақат ўқитиш жараёнини таърифлаш ва тушунтириш билан чекланиб қолмай, балки қоидаларни хам ишлаб чиқади, уларга асосланиб, уқитувчи шу предмет бўйича болаларни муваффақиятли равишда ўқитиши мумкин. Табиатшуносликни ўқитиш методикаси ўқитувчининг тайёрланишидан тортиб, то уқув материалини ўзлаштириш натижаларини, жумладан синфдаги, уйдаги, синфдан ва мактабдан ташцари ишларни хисобга олишгача барча ўқитиш жараёнларини ўз ичига олади. Ўқитиш амалиётини хар томонлама ўрганиш ва натижаларни кейин ижодий равишда умумлаштириш асосида ўқитишнинг муайян конуниятлари белгиланади ва уни яна хам яхшилаш буйича тадбирлар ишлаб чиқилади. Чунончи, ўрганилаётган нарсаларни (ўсимлик ва ҳайвонларни) бевосита қабул қилиш (бу тўғри тасаввур ҳосил булишини таъминлайди) конунияти асосида предметли ўқитишни қўлланиш буйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқилади.

Табиатшунослик методикаси ўрганадиган ва ишлаб чикадиган масалалар доирасига қуйидагилар киради: ўқув предмети сифатида табиатшуносликнинг таълим ва тарбиявий аҳамияти, унинг тарбия системасидаги ўрни; ўқув материалининг мазмуни ва уни таксимланиш системаси; ўқитиш методлари ва ўқувчиларни ташкил этиш шакллари; уқув материалини, ўқувчиларнинг ўзлаштириш жараёни ва укитиш натижаларини ҳисобга олиш; жихозлаш ва ўқув қуролларидан фойдаланиш; дарсдан ва синфдан ташқари ишлар, ўқитишнинг моддий базаси.

Табиатшуносликни ўитиш методикаси табиат ходисаларини ўзаро боғланишда ва ривожланишда ўрганишга имкон беради. Табиатшунослик методикаси педагогикада қулланиладиган тадқиқот методларидан фойдаланади. Тадқиқотчи-методист мактабда табиат­шуносликни ўқитиш жараёнини кузатади, кузатилган фактларни тахлил килади ва таққослайди, ходисалар ўртасидаги қонуний боғланишларни аниқлайди, хулоса ва умумлаштиришнинг туғрилигини амалда текширади ва бунинг натижасида табиатшуносликни ўқитиш принципларини белгилайди. Кўзатиш ва тажриба табиатшу­носликни ўқитиш методикаси соғасидаги энг муҳим методлардир. Педагогик фан сифатида табиатшунослик методи­каси дидактика билан боғланган. Фақат таълим ва тарбиянинг педагогик максади ва вазифаларига асослангандагина мактаб табиатшунослик курсини тўғри тузиш, бошланғич ва ундан кейинги синфлар ўқув предметлари системасида унинг ўрни ва ролини аниқлаш мумкин бўлади. Ўқув материалини танлаш ва уни синфлар бўйича таксимлашга булган талаблар дидактик принциплар билан изоҳланади, улар хусусий методик масалаларни ҳал қилишда, ўқитиш методларини танлашда, шунингдек ўқувчиларнинг уқув фаолиятларини хар хил кўриниш ва шаклларда ташкил килишда ҳам етакчидир. Методик услубларни фақат ҳар бир ўқувчи психологиясини, ёши ва ривожланиш хусусиятларини хисобга олган холдагина тўғри танлаш мумкин. Ўқувчиларни келгуси амалий фаолиятга тайёрлаш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этаётганда табиатшунослик методикаси педагогиканинг политехни­ ка таълими муаммоларини ишлаб чикувчи бўлимига таянади. Табиатшуносликни ўқитишнинг тарбияловчилик характери тўғрисидаги масалани методика табиат ривожланишининг умумий қонуниятлари ва комплекс тарбия назариясига асосланиб ишлаб чиқади.

Табиатшунослик методикаси, шунингдек, физиоло­гия, анатомия, гигиена, ботаника, зоология, география, агротехника, метеорология, мантик ва психология билан чамбарчас борлиқдир. Шу фанлар билан бўладиган алоқа ўқитувчининг уша фанлар асосларини эгаллаган бўлишида, уларнинг энг муҳимларини ажрата олиш, материалларни ўқувчиларнинг ёш хусусиятига мос холда тушунтира олиш уқувларида намоён бўлади. Шахснинг камол топиши ва ривожланиши унинг айрим ишларни, муносабатни, характерни ўз ичига олган фаолият жараёнида боради. Бунда у ёки бу фаолият турининг — ўқиш, мехнат, уйин, мулоқотларнинг далиллари (мотивлари) алоҳида аҳамиятга эгадир. Мулоқот далиллари ҳар қандай дарснинг таркибий қисми бўлиши керак. Уни ўқитувчи хисобга олмаса, табиат турғисидаги билимлар имкониятини пасайтириб юборади. Табиат билан турри ташкил килинган мулоқот кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларида гузалликни ҳис этишни бойитади ва чуқурлаштиради, уларда ўз ҳаракати ва ишини ўзи баҳолай олиш цобилияти ривожланади, бу хислатлар хулқ-атворнинг одобий хамда аҳлокий нормаларини англаш, атрофдагиларга нисбатан масъулият ҳамда бурчни тарбиялаш учун зарурдир. Табиат билан мулоқот жараёнида уртоқларига, катталарга хурмат ва мехр-муносабат вужудга келади. Табиатшуносликни ўқитиш методикаси олдида куйидаги вазифалар туради: — умумий таълим ва комплекс тарбия системасида табиатшуносликнинг ўқув предмета сифатидаги аҳамияти ва ўрнини аниклаш. — табиатшунослик материалларини танлаш ва бирлаштириш (синтез қилиш). — унинг таълим хамда тарбиявий вазифаларини аниклаш. Бошланрич мактабда табиатшуносликни укитиш табиат ҳаётидаги айрим фактлар ва усимликлар, хайвонлар хамда одамнинг ташқи хусусиятлари билан таништиришдангина иборат эмас. Табиатшуносликни ўқитиш жонли ва жонсиз табиатнинг ҳар-хил объектлари ўртасидаги, жонли табиат билан одамлар мехнати ўртасидаги ўзаро алокаларни кичик ёшдаги мактаб ўқув- чилари тушуна оладиган шаклда очиб бериши, жонажон табиатга мухаббатни, унинг бойлигини қуриқлаш ва эхтиётлик билан фойдаланиш истакларини тарбиялаши керак. Шунга кўра педагогика билим юртларининг ўқувчилари табиатшунослик дарсларини табиат мухофазаси масалаларини ҳисобга олган холда режалаштиришга ўрганадилар. Бошланғич мактаб табиатшунослик курси табиат ҳодисаларининг кенг доирасини қамраб олади, шу муносабат билан баъзан ўрганилаётган ходисалар билан ўзаро боғлиқ ҳолда кузатишлар олиб бориш қийин бўлади. Шунинг учун хам табиатшуносликни дастлаб ўрганиш учун объектлар танлашда қуйидагиларни: уқувчиларнинг ёш хусусиятларини, ўрганилаётган материалнинг тушунарли бўлишини, унинг таълимий ва ривожлантирувчи таъсирини, улкашунослик материали булишини, олинган билимларнн мактаб жонли табиат бурчаги ва ўқув-тажриба участкасидаги ишлар бажарилишида фойдаланиш имкониятини ҳисобга олиш зарур.

Табиатшуносликни укитиш методикасининг мухим вазифаси — ҳар бир синф учун якка тартибда дастур ишлаб чиқишдир. Умуман уқув предметининг мазмуни мактаб дастури билан белгиланади, у табиатшунослик фанининг ривожлана бориши билан ўзгариб ва такомиллашиб боради.

Табиатшуносликнинг таълим хамда тарбиявий вазифаларининг бажарилиши учун хилма-хил ўқитиш методлари ва уқув жараёнини ташкил қилишнинг хар хил шаклларидан фойдаланиш керак булади. Барча таълим ва тарбиявий вазифаларнинг бажарилиши методларнинг турри танланишига боғлик. Табиатдаги мустақил кузатишларсиз кичик ёшдаги ўқувчиларда кузатувчанликни ривожлантириб булмайди, тирик организмларни бевосита ўрганмасдан туриб ўсимлик ва ҳайвонлар ҳаётини тушуниб булмайди, усимликларни ўстириш ва хайвонларни парвариш қилиш бўйича амалий ишлар бажарилмасдан кишлоқ хужалик меҳнатининг амалий ўқув, ҳамда кўникмаларини ҳосил килиб булмайди. Табиатшуносликни ўқитиш жараёни фақат ўқитувчинигина эмас, балки уқувчилар фаолиятини ҳам ўз ичига олади. Ўқитишгнинг натижаси дастурда мулжалланган материал пухта ўзлаштирилган бўлиши керак. Шунинг учун хам уқитиш методлари ва ўкувчиларни ташкил этиш шаклларини ўрганиш уларнинг материални ўзлаштириб олиш жараёнини ўрганиш билан бирга боради. Шуғулланиладиган ҳар қандай методнинг аҳамиятини, ўқувчиларнинг материални ўзлаштирганлигини, уларда зарур тасаввур ва тушунчаларнинг шакллантирилганлигини тарбиявий натижаларни аниқламасдан туриб билиб бўлмайди. Фақат шу маълумотларга асосланиб, хар қандай методни туғри баҳолаш мумкин.

Ўқитиш ишида ўқувчилар билимини хисобга олишни турри ташкил этиш ва унинг асосида ҳар бир уқувчи натижаларини ва умуман уқитишни баҳолаш мухим- дир,ўқитиш методлари тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш билан машғулотларнинг ўқув жихозлари туғри­сидаги масалалар хам чамбарчас боглик;дир, чунки ўқув қуроллари ва бошқа жиҳозлар табиатшунослик тасав вурлари ва тушунчаларни шакллантиришнинг асоси хисобланади.

Табиатшунослик методикаси, шунингдек ўқитишнинг моддий бахоси — табиатшунослик кабине­ти, тирик табиат бурчаги, ўқув-тажриба участкаси, география майдончаси, уқитишнинг техника воситаларини ташкил этиш ва фойдаланиш масалаларини ҳам қараб чиқади, буларсиз табиатшуносликни ўқитишни тўғри олиб бориш мумкин булмайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Е. М. , Григорянц А. И., Абдуллаева Т. Табиатшунослик (3-синф учун дарслик). Т., «Ўқитувчи», 1988.
  2. Вельская Е. Л. Григорянц А. Г. Методика обучения в 3 классе (Ўқитувчи учун қуллан м а). Т., «Уқитувчи», 1988.
  3. Верзина А. К. Наблюдение погоды учащимися 1— 4 к лассов. М., АПН , РСФСР , 1958.
  4. Герасимова В. П. Животный мир нашей Родины (Посо­бие для учителей), М., «Просвещение», 1977.
  5. Гоноболин Ф. Н. Психология (Учебное пособие для уча­щихся педучилищ ). М., «Просвещение», 1973.